Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоро тароналари”: шеърият кечаси
20:03 / 2026-02-06

Бухорода Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор Шамсиддин Садоийнинг “Бухоро тароналари” номли сайланма китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбир вилоят адабий ҳаётида муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.

Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, маданият соҳаси ходимлари, шоирнинг оила аъзолари ва яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари, китобхонлар ҳамда ижодга қизиқувчи талаба-ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар Шамсиддин Садоий ижод йўлининг асосий босқичлари, унинг шеърий дунёқараши ва бадиий услуби ҳақида атрофлича тўхталди. Таъкидланганидек, шоирнинг ижодида Бухоро мавзуси алоҳида ўрин тутади. Унинг шеърларида қадимий ва навқирон Бухоронинг тарихи, маънавий муҳити, кўчалари, инсонлари, миллий руҳи ва бетакрор жозибаси самимий туйғулар билан ифодаланади.

[gallery-27517]

“Бухоро тароналари” сайланма китобига киритилган шеърларда юртга муҳаббат, Ватанга садоқат, инсон қалбининг нозик кечинмалари, поклик ва ҳалоллик, ҳаёт мазмуни ва умр фалсафаси каби мавзулар юксак бадиий маҳорат билан тараннум этилган. Шоирнинг сўз танлашдаги нозик диди, образли фикрлаши, бадиий ифода воситаларидан моҳирона фойдаланиши унинг ижодини ўқувчи қалбига яқинлаштиради.

Тақдимот жараёнида “Бухоро тароналари” сайланма китоби адабий муҳитда ўзига хос воқелик экани яна бир бор эътироф этилди. Чунки ушбу тўпламдан ўрин олган шеърий асарлар шакл ва мазмун уйғунлиги, фикр теранлиги, руҳий самимият ва юксак бадиий маҳорат билан ажралиб туради. 

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда адабиёт ва маданият соҳасига қаратилаётган эътибор жумладан, миллий адабиётимизни қўллаб-қувватлаш, ижод аҳлига кенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ижодкорлар учун беқиёс маънавий куч ва илҳом манбаи бўлаётгани таъкидланди. 

Мазкур тақдимот тадбири китобхонларда шеъриятга бўлган муҳаббатни янада ошириш, миллий адабиётимизнинг бой меросини кенг тарғиб этиш ва ёш авлодни бадиий ижодга ошно этиш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир талаба-ёшлар шоир қаламига мансуб шеърлардан намуналарни ифодали ва завқ билан ўқиб, иштирокчиларга илиқ кайфият бағишлади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.