Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро: тақдимномалар асосида 525 киши интизомий, 209 киши эса маъмурий жавобгарликка тортилди
11:59 / 2022-07-19

Бухоро вилояти адлия бошқармаси ва туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишлар, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ўтган давр мобайнида уларни бартараф этиш юзасидан жами 806 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 243 та таклиф ва 2 минг 29 та огоҳнома киритилган.

Мазкур ҳужжатларга асосан 525 киши интизомий, 209 киши эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Вақтинчалик тартибга асосан субсидиялар ажратилиши ҳолати ўрганилган. Аниқланган қонун бузилишлари бўйича жами 15 та таъсир чоралари киритилган. Натижада 19 нафар шахсга интизомий жавобгарлик белгиланган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи мобайнида фуқаролар ва юридик шахслар фойдасини кўзлаб, моддий ва маънавий зарарларни ундирув тўғрисида 24 миллиард 458 миллион  сўмлик 1 минг 501 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 2022 йил 6 ойи давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 82 маротаба сўровнома ўтказилган. Унда 6 минг 514 нафардан ортиқ фуқаронинг иштироки таъминланган. Сўровномалар якуни бўйича тегишли тартибда вазирликка таҳлилий маълумотнома ва соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган.

Айрим маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари томонидан ўз фаолият соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хилда олиб борилмаганлиги норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида йўл қўйилган камчиликларнинг келиб чиқишига асосий сабаб ҳисобланади.

Аҳолига қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мақсадини етказиш учун бошқарманинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари юритилмоқда. Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб “Facebook” ижтимоий тармоғида “Радио ҳуқуқ” ва “Online мулоқот” лойиҳалари ташкил этилди.

 

Зариф Комилов, ЎзА