Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро шаҳрида содир бўлган ҳолат тўғрисида
10:24 / 2024-03-02

1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.  

Чақнаш  сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа  жойида ёнғин содир бўлмаган.  

Дастлабки  маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ҳолат  юзасидан  дастлабки  терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири