French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро шаҳрида камбағал оилалар камаймоқда
08:00 / 2021-08-11

Бухоро шаҳрида секторлар кесимида 4 минг 444 та оилалар ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Бухоро шаҳрида коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган жами 5 минг 602 та эҳтиёжманд кам даромадли оилалар аниқланди.

Аниқланган оилалар «Темир дафтар»га киритилди. Ушбу оилаларнинг 1 минг 14 таси 1-сектор, 1 минг 162 таси 2-сектор, 1ʼ минг 622 таси 3-сектор ҳамда 1 минг 662ътаси 4-сектор ҳудудига тўғри келади.

– Ҳар бир ўзбек аёли борки, тикиш-бичиш ишларига қўли келишади, -дейди Бухоро шаҳридаги «Зарафшон» МФЙ да истиқомат қилувчи, «Темир дафтар» рўйхатига киритилган Истат Гулямова. - Озроқ қунт бўлса кифоя. Менга ҳам тикув машинаси берилгандан сўнг, онамдан ўрганган ҳунарим қўл келди. Бироз қийинчилик билан иш бошлаган бўлсамда, бугунги кунда молиявий ҳолатимизни анча яхшилаб олдик. Ёзги футболкалар тикиб, ўзим харидор топиб сотяпман. Яшашга иштиёқим ортди. Жуда тушкун ҳолатда эдим. Президентимиз оғир кунларда бизни ташлаб қўймади. У кишини оиламиз билан дуо қилдик.

- Бугунги кунда 5 минг 480 та оиланинг даромад манбаи яратилган бўлиб, улар камбағаллик рўйхатидан чиқарилган, - дейди Бухоро шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Бобуршох Умаров. - Жорий йил якунига қадар жами 5 минг 777 та меҳнатга лаёқатли ишсиз оила «Темир дафтар» рўйхатидан чиқарилиши режалаштирилган. Қолаверса, “saxovat.argos.uz” дастурида бўйича шаҳарда 954 та камбағал ҳамда эҳтиёжманд оила бўлиб, ушбу оилаларнинг 97 таси 1 сектор, 429 таси 2-сектор, 244 таси 3-сектор ҳамда 184 таси 4 сектор ҳудудига тўғри келади.

Камбағал ва эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Қурбон Ҳайити» арафасида Республика бюджетидан 926 млн.сўм маблағлар шаҳардаги 1 минг 474 та оиланинг 4 минг 678 та аъзоларига тарқатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан шаҳардаги 2 минг 869 та оиланинг 9 минг 154 та аъзоларига 2,014 млрд.сўмлик пул маблағлари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4815 сонли қарорига биноан Бухоро шаҳарда «Саховат дафтарига» киритилган 2 минг 382 та оиланинг 4 минг 464 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 2,232 млрд.сўмлик пул маблағлари тақдим этилди. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган 6 минг 865 та оилага жами 4,6 млрд.сўм миқдордаги ёрдамлар кўрсатилган.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари давом этмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА