Бухоро шаҳри Жит Кун До бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида катталар ва ўсмирлар ўртасида Жит Кун До спорт тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Турнир Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Жит Кун До федерацияси ва Бухоро вилояти спорт бошқармаси, Бухоро шаҳар 1-спорт мактаби томонидан ташкил этилди. Унда мезбонлар билан биргаликда, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларидан 250 нафар спортчи қатнашди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиблик юртимиз спортчиларига насиб этди. Қозоғистон жамоаси иккинчи, Тожикистон вакиллари учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-22939]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА