Жорий йилнинг 11-14 ноябрь кунлари кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида жойлашган Универсал спорт мажмуасида кураш спорт тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ушбу чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 600 га яқин курашчилар беллашмоқд.
Йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган мазкур чемпионат ғолиблари 2026 йилда Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон кураш терма жамоаси номидан иштирок этади.
Таъкидлаш керакки, ўзбек кураши кўп асрлик тарихга эга бўлиб, паҳлавонларнинг жисмоний ва маънавий етуклигини намоён этувчи спорт тури сифатида шуҳрат қозонган. Курашчиларнинг нафақат жисмоний тайёргарлиги, балки ўзини тутиши, ахлоқ-одоби, рақибга ҳурмати алоҳида эътиборга сазовор. Бу анъаналар бугунги кунда ҳам давом этиб, ёш авлодга ўрнак бўлмоқда.
[gallery-26223]
Ўзбекистон чемпионатининг расмий очилиш маросимида Бухоро вилояти прокурори Улуғбек Ҳамдамов сўзга чиқиб, Бухоро вилояти мезбонлик қилаётган ушбу мусобақанинг довруғини дунёга танитишда муҳим аҳамият касб этиши, унинг нуфузи ошишига хизмат қилишини таъкидлаб, барча спортчиларга омад тилади.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА