Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи – хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект
09:59 / 2022-02-07

«Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг танлов ўтказиш ва ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида» ги Низомига асосан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «Хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект» ва «Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги энг илғор Фуқаро муҳофазаси тузилмаси» номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Кубок ва сертификатлар Ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида топширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, тизим корхоналарининг ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бугунги ғалаба тизим мутахассисларининг ҳар томонлама ҳамжиҳат меҳнати самарасидир.
 

Зариф Комилов, ЎзА