Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди
19:22 / 2025-05-24

Бухоро вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда ҳокимлар, йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларининг битирувчиларига табриги тантанали ўқиб берилди.

Вилоятдаги 578 та мактабнинг 22 минг 171 нафар битирувчилари қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашди. Уларнинг  657 нафари ўқишни олтин ва кумуш медал билан якунлади. Бу нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир.

[gallery-23567]

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида ташкил этилган ана шундай тадбирда иштирок этди ва Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 

Вилоят ҳокими битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди. Уларга оқ йўл тилади. Тадбирда битирувчилар ҳам сўз олиб, таълим-тарбия берган устозлари, ота-оналари ишончларини оқлашга ваъда берди.

Тадбирда илм-маърифат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳидаги шеърлар, қўшиқлар янгради, битирувчилар томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.

Тадбирда турли танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари муносиб тақдирланди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.