French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро давлат университетида “Конституция — олий қомусим” мавзуида тадбир бўлиб ўтди
10:50 / 2020-12-08

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этиб, Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти борасида тўхталди.

Бу ҳақда O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутати, Бухоро давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессори Обиджон Ҳамидов ва бошқалар сўзга чиқиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди. Депутатлар, O'zLiDeP фаоллари ва талабалар иштирокидаги тадбирда университет ёшлари ўзларининг бадиий чиқишлари билан конституциямиз ҳақидаги ўз билимларини намойиш қилдилар.

Шунингдек, Спикер ўринбосари қонунчилигимизда юз берган ўзгаришлар ва кутилаётган янгиликлар ҳақида батафсил тўхталди. Юртимизда сўнгги тўрт йилда сўз эркинлиги, суд тизимида, тадбиркорларга муносабатда ҳамда шу каби кўплаб йўналишларда юз берган ўзгаришлар жамият ривожига қанчалар ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Биргина пандемия даврида давлатнинг халқ саломатлиги учун ажратган маблағлари, қолаверса, бу эзгу ишда депутат, тадбиркорларнинг улуши борасида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбирда фаол ёшларга эсдалик совғалари улашди.