Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро давлат университети “CAVA college university volleyball championship - 2025” халқаро мусобақаси ғолиби
18:53 / 2025-10-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган “CAVA college university volleyball championship - 2025” халқаро мусобақасида Бухоро давлат университети жамоаси муносиб натижаларга эришди. 

Бир ҳафта давом этган беллашувлар якунида Бухоро давлат университети жамоалари ҳам қизлар, ҳам йигитлар йўналишида чемпионликни қўлга киритиб, икки карра ғолиб бўлди. 

[gallery-25818]

Қизлар ўртасида Бухоро давлат университети спортчилари биринчи, Туркманистон терма жамоаси иккинчи, Урганч давлат университети талабалари учинчи ўринни эгаллади.

Йигитлар баҳсида ҳам ғолиблик мезбонларга насиб этди. Туркманистон жамоаси иккинчи, Қашқадарёнинг Халқаро инновацион университети вакиллари учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа доирасида шунингдек, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши қарши ҳужумчи”, “Энг яхши пас берувчи” номинациялари бўйича бир қатор иштирокчилар ўз номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Мазкур мусобақа нафақат спорт майдонидаги кураш, балки Марказий Осиё давлатлари талабалари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида ҳам тарихда қолди. 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА