Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухгалтер ва иқтисодчилар малака оширди
17:59 / 2021-08-10

Навоий давлат педагогика институти Ахборот ресурс марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ташаббуси билан фонднинг Навоий ва Бухоро вилоят бўлим ва бўлинмаларида фаолият олиб бораётган катта ҳисобчилар ва иқтисодчилари учун “Молия ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш услублари” мавзусида икки кунлик ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ижро аппарати ходимлари, Навоий вилоят Адлия, Солиқ, Статистика ҳамда Молия бош бошқармалари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, фонд тизимида фаолият юритаётган ҳисобчилар ва иқтисодчиларни бухгалтерия ва молия соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш, ахборот технологияларга асосланган замонавий бухгалтерия асосларини ўргатиш ва жорий этиш, қоғозбозликни камайтириш иш сифатини яхшилаш, шаффофликни таъминлашдан иборат.

Икки кун давом этган ўқув-семинарида “Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобини 21-сон БҲМС” усуллари, бухгалтерия ҳисобининг счётлари режасини қўллаш, 1-Uz дастурда” смета ҳамда товар моддий бойликларни юритиш тартиби, бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини юритиш, бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари, солиқ органига ҳисоботни топширувчи ташкилотларнинг йиллик ҳисоботини тўлиқ ва сифатли топшириш, молия ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, юридик шахслар (нодавлат ташкилотлар мисолида) статистик ҳисоботларни топшириш юзасидан тушунчалар берилди.  

Семинар якунида тингловчиларга ўзлаштирган билим ва малакасини мустаҳкамлаш мақсадида тест синовлари ўтказилди.

Тест синовларидан муваффаққиятли ўтган тингловчиларга фонд Республика бошқарувининг сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдували Бўриев, ЎзА