Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БухДУ билан Франция Сенатининг «Франция – Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи делегациясининг ўзаро ҳамкорлиги
11:43 / 2021-09-04

Франция Сенатининг «Франция – Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи раиси Эрве Морей бошчилигидаги «Франция – Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи делегацияси аъзолари таклифига кўра Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Франциялик меҳмон Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклади. Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш учун барча имкониятни ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларнинг фаоллашувида ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон – Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда кенг ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани, ўз навбатида, бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2018 йилнинг октябрида Францияга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Ўзаро мулоқотда университет ректори О.Хамидов меҳмонларни Бухорои шарифда кўриб турганидан мамнун эканликларини билдирди. Университет тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Ҳамкорлик доирасида ташкил этилган Франциянинг Вател меҳмонхона ва бизнес таълим муассасаси таълим дастури бўйича алоҳида эътироф этилди.

БухДУ Хорижий тиллар факультети декани М.Жўраева меҳмонларга Бухоро вилоятида француз тили ўқитилиши бўйича қўшимча маълумотлар ҳам бериб ўтди.

Мулоқот сўнгида «Франция – Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи раиси Эрве Морей БухДУ ректори Обиджон Хамидовга Франция Сенати кўкрак нишонини топширди.

БухДУ ректори томонидан меҳмонларга эсталик учун совғалар ва университет тўғрисидаги ахборот-таҳлилий материаллар улашилди.

Зариф Комилов, ЎзА