French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бувисининг уйига босқинчилик уюштиришни буюртма қилган аёл
12:30 / 2020-10-05

У бувиси ва тоғасининг уйида 40 минг доллар ва 6-7 турдаги тахминий баҳоси 10 минг долларлик тилла тақинчоқлар борлигини билар эди.


Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи 25 ёшли Б. (аёл) 2020 йил 28 сентябрь куни босқинчилик – ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилишни мақсад қилади.

У бувиси ва тоғасининг уйида 40 минг доллар ва 6-7 турдаги тахминий баҳоси 10 минг долларлик тилла тақинчоқлар борлигини билар эди. Бувиси билан ўзининг оиласи ўртасида келишмовчилик борлиги сабабли, ушбу пуллар ва қимматбаҳо буюмларни қўлга киритиш орқали ундан қасд олишни ўйлайди. Бунинг учун эса таниши А.га бувисининг уйига босқинчилик уюштиришни буюртма қилади. Айтилган пул ва қимматбаҳо бойликларни олиб чиқса, ишни тугатганидан сўнг танишига жиноий йўл билан қўлга киритилган пуллардан 10 минг доллар беришни ваъда қилган.

Қабиҳ ниятли аёл “ёлланма босқинчи”га уйнинг ички тузилишини чизиб берган. Ўзи билан бирга бувисининг манзилига олиб бориб, узоқдан кириш дарвозаси ва уйнинг тузилишини тушунтирган. Шу тарзда келгусида содир этилиши керак бўлган жиноий режани тузиб берган.

Ҳолат тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 3 октябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Б. ҳамда “ёлланма босқинчи” такрорий учрашган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати