Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бувайданинг файзли ва обод зиёратгоҳлари
16:28 / 2021-01-21

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналарини ўзида намоён этиб келаётган ўнлаб зиёратгоҳлари, тарихий обидалари билан азалдан машҳур.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида туризмни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайли туманнинг қадимий қишлоқларида жойлашган муқаддас қадамжолар мукаммал таъмирланиб, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар муҳайё этилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги Сўфи азизлар зиёратгоҳида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари  амалга оширилди. Бу ерда олиб борилган улкан саъй-ҳаракатлар самарасида зиёратгоҳ қисқа фурсатда муҳташам кўринишга келтирилди.  

[gallery-862]

Вилоят раҳбари мазкур зиёратгоҳда бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

Айни пайтда зиёратгоҳга ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бувайдаликлар эса зиёратгоҳдаги янгиланиш ва ўзгаришлардан беҳад мамнун.

 

 

ЎзА фотомухбири

Муқимжон ҚОДИРОВ (суратлари)