Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бувайдада иш бошлаган савдо мажмуасида беш юзга яқин янги иш ўрни яратилди
06:31 / 2022-05-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Бувайда туман марказида қисқа муддатда қуриб битказилган “Ansor” савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. Мажмуанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

[gallery-7151]

Тадбиркор Асрор Ҳайдаров ташаббуси билан замонавий тарзда барпо этилган, лойиҳа қиймати қарийб 40 миллиард сўмни ташкил этган мазкур мажмуа қурилиши ўтган 2021 йилда бошланган эди. Уч қаватли мажмуанинг биринчи қаватида замонавий супермаркет ва миллий таомлар ошхонаси, иккинчи ва учинчи қаватларида овқатланиш шохобчалари, аёллар гўзаллик салони, кийим-кечаклар дўконлари, фотозона, болалар учун ўйингоҳлар ҳамда майдонча, фаст-фуд тармоқлари фаолияти йўлга қўйилган. Мажмуанинг тўла ишга тушиши билан беш юзга яқин доимий иш ўрни яратилди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА