Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бутунжаҳон сув форуми: сув ресурсларини оқилона бошқариш зарур
17:29 / 2024-05-21

Индонезияда “Сув – умумий фаровонлик учун!” шиори остида 10 - Бутунжаҳон сув форуми бўлиб ўтаётир. Унда Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро форум ҳар уч йилда бир марта ўтказилади. Форум доирасида бир нечта мавзуга доир минтақавий сессиялар, шунингдек, параллель тадбирлар ва икки томонлама суҳбатлар бўлиб ўтади. 

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология қўмитаси раиси Борий Алихонов форумда маъруза билан сўзга чиқди. Иштирокчиларга Марказий Осиё минтақасидаги сув ресурслари ҳолати ҳамда Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитида сув муаммоларини ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.  

26 майга қадар давом этадиган форум давомида халқаро экспертлар, олимлар, парламент аъзолари сув ресурсларини тежаш,  сув танқислигининг олдини олиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, бунда санитария талабларига риоя этиш масалаларига эътибор қаратмоқда.  

Иқлим ўзгаришига чидамли бўлиш учун сув ресурсларини оқилона бошқариш, соҳани молиялаштириш ҳамда трансчегаравий сув муаммоларига барҳам бериш, қурғоқчиликнинг олдини олиш учун бу хавфдан эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА