Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди
22:27 / 2024-03-22

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нежмеддин Билал Эрдоған Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раҳбарияти қарши олди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон этноспорт федерацияси раиси Ойбек Норинбоев ҳам иштирок этди. Томонлар йиғилиш давомида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни спорт соҳаси орқали янада мустаҳкамлаш, миллий ва этноспорт турларини ривожлантириш каби истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқишди.

Суҳбатда Нежмеддин Билал Эрдоған ўтган йилнинг сентябрь ойида Хивада юқори савияда ташкил этилган Халқаро этноспорт фестивали ҳақида ижобий фикр билдириб ўтди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Ўз навбатида, Адҳам Икрамов Президентимиз бошчилигида оммавий ва профессионал спорт ривожига қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб, мартабали меҳмонни бу борада олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари ва унинг учун қурилаётган Олимпия шаҳарчаси ҳақида тақдимот қилди.

Н.Б.Эрдоған пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳасига юқори баҳо берди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг келгуси босқичларини белгилаб олишди. Ташриф якунида Бутунжаҳон этноспорт федерацияси президентига МОҚнинг эсдалик нишони топширилди.  

Т.Рўзиев, ЎзА