Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси кузатувчилар миссияси иш бошлади
17:32 / 2016-12-01

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) Бош котиби Ким Ён Хи 2016 йил 1 декабрь куни Тошкентга келди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича Ассоциация миссиясига етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари К.Одилов БСОА кузатувчилари миссияси аъзолари билан учрашди.

Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Сайлов кампанияси сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда демократик принципларга мувофиқ равишда очиқ ва ошкора ўтказилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ташкилот 2013 йил октябрь ойида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида жойлашган. Ҳозирги пайтда БСОА 102 мамлакатнинг 106 сайлов органини ўзида бирлаштирган.