Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бутунжаҳон армия ўйинларида ғолиб бўлган таэквондочимиз қанча Олимпия рейтингига эга бўлгани маълум
20:50 / 2019-10-23

Бироз аввал Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинларида таэквондочимиз Мадинабону Маннопова олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати чемпион билан суҳбатлашди.


Бироз аввал Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинларида таэквондочимиз Мадинабону Маннопова олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати чемпион билан суҳбатлашди. 

"Ҳарбийлар ўртасидаги мусобақада илк бор иштирок этдим. Бу мусобақага Жаҳоннинг энг кучли спортчилари йиғилган, рақобат жуда кучли бўлди. Бу турнир G2 туркумига мансуб бўлиб, биринчи ўринни олган спортчига 20 рейтинг бали тақдим этилди. Олтин медални қўлга киритиб, Олимпия рейтингимни яхшилашга эришдим. 

Чорак финалдаги хитойлик рақибам жуда ҳам тажрибали эди. У билан баҳс 4 раунд давом этди. Ҳал қилувчи раундда олтин очкони биринчи бўлиб мен олдим ва ярим финалга чиқдим. Финалга чиқиш учун германиялик таэквондочи тўсиғидан ўтишимга тўғри келди. Уни 11:9 ҳисобида мағлуб этдим. 

Финалда ўзимдан кўра анчагина тажрибали бўлган мисрлик таэквондочига қарши даянга чиқдим. Баҳс жуда ҳам эҳтиёткор тарзда ўтди ҳамда 4-раунддан кейин ҳисоб 0:0 эди. Бундай ҳолатда ён ҳакамлар баҳсда фаолроқ бўлган таэквондочини ғолиб деб топишади. Шукрки, олтин медалга эга чиқдим ва Уханда байроғимизни ҳилпиратиш насиб этди. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочиларга ҳамда спортчиларга омад ёр бўлсин!", - деди Бутунжаҳон армия ўйинлари чемпиони Мадинабону Маннопова.