Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бутун республика Сардобаликларга ёрдам қўлини чўзаётир
13:26 / 2020-05-02

Сардоба туманида содир бўлган сув тошқини бўйича республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди.


Сардоба туманида содир бўлган сув тошқини бўйича республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди.

Сардоба сув омборидан сув кетиши натижасида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги жами 22 та аҳоли пунктидаги 60 минг 450 нафардан ортиқ фуқаролар Сирдарё ва Жиззах вилоятларига вақтинчалик кўчирилди.

Эвокуация қилинганлар умумтаълим, касб-ҳунар, олий ўқув даргоҳларининг ётоқхоналари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва бошқа ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли турар-жойларига жойлаштирлди. Сув тошқини туфайли кўчирилган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари учун барча шароитлар яратилган.

Вақтинча кўчирилган фуқаролардан 23 нафари саломатлиги бўйича шифокорга мурожаат қилган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан 16 нафари шифохоналарга ётқазилган.

2-кун Сардоба-4.jpg

Сув тошқинидан Сардоба туманидаги Қўрғонтепа ва Дўстлик маҳаллалари жиддий зарар кўрган. Минглаб гектар экин майдони сув остида қолган. Табиий офат етказган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда. Сув тошқини натижасида бўлган талофатларни қоплаш мақсадида бир қатор вазирликлар томонидан 3 минг 821 нафар вазирликлар ходимлари, 400 дан ортиқ турли зарур техника воситалари ажратилди.

Етказилган талафотни бартараф этиш мақсадида қўшни Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятларидан инсонпарварлик ёрдами билан бирга ўз махсус техникалари ва таъмирлаш бригадалари ишчи-қурувчилари ҳам етиб келди.

Шунингдек, Бухоро, Қашқадарё, Андижон ва бошқа вилоятлардан Сирдарёга иссиқ кийим-бош, кўрпа-тўшак ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган кўмак карвонлари кетма-кет етиб келаётир. Бугун бутун республика эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан фуқароларга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Хусусан, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрганларга 20 тонна ун, 10 тонна ўсимлик ёғи, 10 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва 300 та кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат бегараз ёрдами юборилди.