Бурханова Мавжуда Бекбутаевнанинг психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Оилада ота-она ва фарзандлар муносабатининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусида
Бурханова Мавжуда Бекбутаевнанинг 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослиги бўйича “Оилада ота-она ва фарзандлар муносабатининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2021.П.01.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 январь куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.