Бурчини унутаётган алиментчи оталарга 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди
Амалдаги қонунларимиз ҳам, дину-диёнатимиз ҳам фарзанд тарбияси ва унинг вояга етгунча моддий таъминотини оталар зиммасига юклайди.
Амалдаги қонунларимиз ҳам, дину-диёнатимиз ҳам фарзанд тарбияси ва унинг вояга етгунча моддий таъминотини оталар зиммасига юклайди.
Бироқ, жамиятда бу мажбуриятни тан олмай, фарзандининг моддий таъминотига бефарқ бўлаётган алиментчи оталар ҳам йўқ эмас. Бундай шахслар суд қарорини назар-писанд қилмай, фарзандларининг моддий таъминоти учун берилиши лозим бўлган алимент пулларини ўз вақтида тўлаб қўйишдан бўйин товлаётгани ачинарлидир.
Сурхондарё вилоятида ўз бурчини унутиб, фарзандининг моддий таъминотига бефарқ бўлаётган алиментчи оталарга суд тартибида қонуний чора кўрилмоқда. Жумладан, Учқизил маҳалласида яшовчи Суҳроб Чориев (исм-шарифлар ўзгартирилди) 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 9 миллион 300 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келаётган эди.
Мажбурий ижро бюроси Термиз тумани бўлими иш юритувида бўлган мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган очиқ суд мажлисида унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Туманнинг Термиз маҳалласида яшовчи Рўзи Валиевдан ҳам суд қарори билан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бироқ, у 18 миллион 826 минг сўм алимент пулларини тўламагани учун ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтайдиган бўлди. Эндиликда улар белгиланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, икки ой давомида фарзандлари олдидаги алимент қарзларини тўламаса, жиноий жавобгарликка тортилиб, янада жиддийроқ жазо олишига тўғри келади.