Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик – тараққиёт омили
12:13 / 2024-02-28

Муносабат

Кишилик жамияти равнақининг барча даврларида бунёдкорлик ижтимоий тараққиётни таъминлаб турган асосий омиллардан бири бўлиб келган. Жамият ривожининг бурилиш нуқталарида, айниқса, кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар даврида бу ҳолат янада ёрқинроқ намоён бўлади. Бунёдкорлик билан йўғрилган саъй-ҳаракатларнинг интенсивлашуви, фуқароларнинг бунёдкорлик сари сафарбар қилиниши пировардида ислоҳотлар муваффақиятини таъминлайди. Бироқ бунёдкорлик стихияли равишда, тасодифан эришиладиган маҳсул эмас. У чуқур ўйланган ва пухта режалаштирилган ижтимоий дастур натижасида вужудга келтириладиган кайфият, ижтимоий ҳаракатдир. “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга ошириш бўйича давлат дастурини моҳиятан ана шундай бунёдкорликни уйғотадиган ижтимоий дастур сифатида баҳолаш мумкин.

Дастурда кўзда тутилган барча чора-тадбирлар бунёдкорликни қудратли ижтимоий ҳаракатга айлантириш мақсадига бўйсундирилгани билан эътиборни тортади. Хусусан, унинг ёшлар салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган чоралари йигит ва қизларни инновацион фаолиятга жалб қилишга, уларни янги ғоялар ва технологиялар яратувчисига айлантиришга хизмат қилади. Дастурнинг ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштиришга қаратилган чоралари уларни жамиятдаги ижтимоий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлантиради.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга ошириш бўйича давлат дастурининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш” йўналиши доирасида ҳам салмоқли ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу чора-тадбирлар мамлакатимизда инсон капиталини янада ривожлантиришга хизмат қилиши, бунёдкорлик фаолияти билан машғул жамият аъзолари даврасини кенгайтириши шубҳасиз. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш кўзда тутилган чоралар эса барча табақа вакилларини ушбу давра иштирокчисига айлантиради. Ниҳоят, дастурнинг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” йўналиши доирасидаги чоралари юртдаги бунёдкорлик ишларига тенденциявий тус беради.

Дастурда белгилаб берилган вазифалар мамлакат зиёлилари, таълим тизими вакиллари зиммасига ҳам қатор масъулиятни юкламоқда. Жумладан, таълим тизимининг интеллектуал имкониятларидан фойдаланган ҳолда ёшларда инновацион ва креатив тафаккурни шакллантириш, маънавий тарбия самарасини ошириш орқали йигит ва қизларни миллий ва ижтимоий манфаатларга хизмат қиладиган комил фуқаро сифатида вояга етказиш, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига татбиқ этиладиган илмий ишланмаларни яратиш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олмоқда. 

Аминмизки, “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга ошириш бўйича давлат дастурининг рўёбга чиқарилиши Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари қўйилган катта одим бўлади.

Дилмурод Набиев,

Қарши давлат университети ректори, профессор.

ЎзА