English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик шаҳди билан
11:08 / 2024-10-15

Сурхондарё вилоятидаги “Termiz-Tezkor Qurilish” хусусий корхонаси ҳудудда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, Термиз шаҳри, Музработ ва Денов туманларида корхона томонидан замонавий кўп қаватли турар жойлар, ўндан ортиқ маъмурий бино ва мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари бунёд этилган.

Жамоага буюртмаларнинг турдош корхоналарга қараганда кўп бўлиши ва объектларнинг тез, сифатли қуриб битказилишидаги асосий ютуқ – ишлаб топилган маблағнинг соф фойдасидан катта қисми маҳаллий хомашёлардан қурилиш саноатида асқатадиган материаллар ишлаб чиқаришга йўналтирилганидир. Корхона томонидан айни мақсадда 2 та пишиқ ғишт, 2 та бетон ғишт, том ёпувчи плиталар, лотоклар, бордюр, 2 та йўлак боп плиталар, альюмин ва пластик ромлар, МДФ эшиклари, турли хилдаги мебеллар, бетон тайёрлайдиган ихчам завод, пардозбоп бўёқлар, газоблок каби ишлаб чиқариш цехлари ташкил қилинди. Бу цехларда тайёрланаётган маҳсулотларни нисбатан  арзон ва сифати мақбуллиги боис ўнлаб қурилиш ташкилотлари ҳам харид қилмоқда.

[gallery-19753]

Шу кунларда “Termiz-Tezkor Qurilish”нинг катта жамоаси вилоят марказидаги А. Навоий ва И. Каримов кўчаларини асфальтлаш, Термиз давлат университети учун 1 ярим минг ўринли ўқув биноси, “Тупроққўрғон” МФЙда 4 та кўп қаватли, Сўфи Оллоёр кўчасида 17 та икки қаватли уй-жойларни бунёд этиш ва белгиланган муддатда топшириш  учун бел боғлаган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА