ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинган ҳолда, бир нечта кўп қаватли уй қурилиши амалга оширилмоқда.
Ҳудудда “Max elit stroy” масъулияти чекланган жамият томонидан 135 та хонадонли 3 та кўп қаватли турар жой биноси ҳамда “Fayz magnat” масъулияти чекланган жамияти томонидан 150 хонадонли кўп қаватли турар жойнинг қурилиш ишлари бажарилмоқда.
[gallery-27743]
“Fayz magnat” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси Ботирбой Сейдабуллаевнинг таъкидлашича, ҳар бир объект бўйича алоҳида техник назорат ходимлари жараёнга бириктирилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишнинг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат олиб борилаётир.
Ҳозирда объектга 90 нафар қурувчи-ходим, шунингдек, турли русумдаги 10 та техника жалб этилган. Ғишт териш, сувоқ, электромонтаж, деразаларни ўрнатиш каби ишларнинг сифатли бажарилиши назоратда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА