Бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида ҳозирда “Samo Build-14” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда.
Жами ер майдони 18 гектарни эгаллаган майдонда кўп қаватли уйлар сони 101 тадан иборат. Шундан 9 қаватли турар-жой мажмуаси 68 та, 7 қаватли турар-жойлар сони эса 33 тани ташкил этади. Бундан ташқари массивда 3 та мактаб, 4 та боғча ва бошқа ижтимоий ҳамда сервис соҳалари объектлари, автотураргоҳ жой олади.
Бунёдкорлар қурилиш ишларини тез фурсатда ҳамда сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратган.
[gallery-21793]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА