Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик ишлари ҳоким назоратида
17:44 / 2025-02-02

“Янги Наманган” шаҳарчасида кейинги пайтлар қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов олиб борилаётган иш кўламини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари билан манзилда бўлди.

Лойиҳа доирасида 50 мингдан ортиқ хонадонга эга 721 та турар жой, 28 та умумтаълим мактаби, 24 та мактабгача таълим ташкилоти, бешта замонавий шифохона, шунингдек, олий таълим муассасаси, кутубхона, бизнес марказлар ва ўнлаб маиший хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиши режалаштирилган.  

Ҳозирга келиб Наманган давлат чет тиллар институти учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Беш гектар майдонни эгаллаган ушбу мажмуа таркибида 1000 ўринли ўқув биноси, 400 ўринли талабалар турар жойи, ахборот-кутубхона маркази ва фаоллар зали мавжуд.

Ўрганиш давомида вилоят раҳбари шаҳарча ҳудудида қурилаётган ер ости муҳандислик коммуникациялари коллектори ҳолатини ҳам кўздан кечирди. “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” буюртмачилиги асосида, умумий қиймати 23 миллиард сўмдан зиёд бўлган уч километрлик ер ости коммуникация тизими қурилмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа юзасидан масъул мутасаддилар билан муҳокама ўтказди. Қурилиш жараёнларининг сифатли ва белгиланган муддатларда якунига етказилиши юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Эътироф этиш жоиз, Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида берилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, келажакда шаҳарчанинг замонавий ва ҳар томонлама қулай ҳудудга айлантиришга хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА