Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик ишлари авжида
08:43 / 2025-11-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда Оролбўйида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида янги замонавий иншоотлар ҳамда ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. 

Кегейли туманидаги 25-умумтаълим мактаби 96 ўринга мўлжалланган кичик бинода жойлашган эди. Жорий йилда ушбу таълим масканида реконструкция ишларини олиб бориш учун давлат томонидан 4 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилди.

Очиқ тендер савдолари асосида ушбу объектнинг пудратчиси сифатида “Talapshan Qurilishi” масъулияти чекланган жамияти танланди. Қисқа вақт мобайнида қурувчилар томонидан 120 ўринли қўшимча янги бино, 96 ўринли ошхона ҳамда 12х24 метр майдондаги спорт зал қуриб битказилди.

[gallery-26061]

Ҳозирда бинода қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, 2-босқич бўйича муҳандислик тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА