Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик ишлари авжида
17:20 / 2025-07-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги йилларда Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самараси ҳудуднинг кўркам қиёфасида ўз аксини топмоқда.

Куни кеча Давлатобод туманидаги Ислом Каримов номли кўчасида яна бир янги лойиҳа – савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш бино-иншоотлари қурилишига старт берилди.

[gallery-24141]

Мазкур мажмуа асосий йўл бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш хизматини янада яхшилашга ҳисса қўшиши билан аҳамиятли.

Тумандаги 55-мактабгача таълим ташкилотида ҳам шу кунларда бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйган. Мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларга қулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида кўп йиллардан буён капитал таъмирга муҳтож бўлган мазкур муассаса реконструкция қилинмоқда.

Реконструкция лойиҳаси “Namangan yo‘l loyiha instituti” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш-пудрат ишлари “Ziyo Nur Mega Stroy” МЧЖга топширилган. Дастлабки тендер натижаларига кўра, лойиҳа умумий қиймати 4 миллиард 664 миллион 500 минг сўмни ташкил этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА