Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлар ғайрати
18:01 / 2025-07-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти кейинги йилларда замонавий қиёфа касб этиб, ҳудудларда кўркам турар-жойлар, муҳташам таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт мажмуалари, маданий-маиший бинолар, дам олиш масканлари қад ростламоқда. Боғ-роғлар, хиёбонлар барпо этилиб, йўллар жаҳон андозалари даражасига келтирилмоқда. 

[gallery-24258]

Бунёдкорлик ишларида хусусий пудрат корхоналарининг ҳам ўз ўрни бор. Улардан бири - “Prom Art Stoun” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари ҳам айни кунда Қўштепа тумани 17-умумтаълим мактабида футбол стадиони, баскетбол ва спорт майдонлари бунёд этаётир. 

Шунингдек, корхона қурувчилари Қувасой шаҳридаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 20-умумтаълим мактабида ҳам спорт зали қуриш ишларини олиб бормоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА