Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бунёдкор” стадионининг чими футбол мусобақалари ўтказишга тайёр бўлдими? (+видео)
18:40 / 2025-11-19

Куни кеча Ислом Исмоилов мураббийлигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал баҳсида Италия жамоаси билан, Фабио Каннаваро етакчилигидаги миллий терма жамоамиз эса “Al Ain Cup” мусобақаси финалида эронликлар билан куч синашди.

Ёш футболчиларимиз Европа жамоасидан мағлубиятга учраган бўлса-да чиройли ўйин намойиш этганини таъкидлаш жоиз. "ЖЧ-2026" йўлланмасини қўлга киритган терма жамоамизнинг Эронни пенальтилар сериясида доғда қолдиргани ўзбек футболининг ривожланганидан далолат.

Хўш, 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлида Сречко Катанец ва ҳамюртимиз Темур Кападзедан кейин миллий терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланган Каннаваронинг иш услуби терма жамоамизнинг техник-тактик хатти-ҳаракатига қай даражада ўзгариш кирита олди?

Ўзига хос шиддати билан минглаб футбол мухлисларига яшил майдон завқини тортиқ этган Ўзбекистон U17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги кўрсаткичлари қайси жиҳатлари билан алоҳида ажралиб турди?

Мамлакатимизда миллионлар ўйинига давлат даражасида берилаётган эътибор, ёш футболчилар учун яратилаётган шарт-шароитларнинг аҳамияти қайси жиҳатларда яққол намоён бўлмоқда?

Футбол бўйича Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг даражаси аввалги йилларга нисбатан ўсдими?

Жорий йил август ойида пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида америкалик мегаюлдуз Женнифер Лопеснинг концерти туфайли стадионнинг чими зарар кўрганди. Хўш, бугун “Бунёдкор” стадионининг ҳолати қандай? Стадион чими футбол мусобақалари ўтказишга жавоб берадими?

“Бунёдкор” футбол клуби бош директори, бир неча йиллар “Пахтакор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, миллий терма жамоада тўп сурган таниқли футболчи Мурод Алиев билан суҳбатда шу каби мавзулар қамраб олинди.

Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HJu0g7XkvDQ" title="“Bunyodkor” stadionining chimi futbol musobaqalari o‘tkazishga tayyor bo‘ldimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тўлқин Рўзиев, Ёқубжон Мелибоев(видео), ЎзА

 

--0--