Бунёдкор маҳалласида уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказиш бошланди
Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бу ҳақда Кадастр агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган вилоятига ташрифи давомида Бунёдкор маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилиб ва мавжуд муаммолар юзасидан барча тегишли давлат идораларига топшириқлар берганидан хабарингиз бор.
Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда махсус ишчи гуруҳ шакллантирилиб Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишлар бошлаб юборилди.
Унга кўра кадастр ходимлари хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.