ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда анъанавий «Чарм тўп» футбол мусобақасининг Республика босқичи старт олди.
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақанинг Республика босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 14 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда.
[gallery-8252]
Бугун бўлиб ўтган 1-тур доирасида 12 та жамоа ўзаро куч синашди. Учрашувларда Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари рақиблари устидан ғалаба қозонди. Қашқадарё ва Бухоро жамоаларининг кучи тенг келиб 2:2 ҳисоби қайд этилди. Гуруҳ учрашувлари эртага ҳам давом этади. Гуруҳ босқичида энг кўп очко тўрлаган жамоа 13 август куни ярим финалда ўзаро рақобатлашади. Сўнгра 15 август куни мусобақанинг финал ўйини ва учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтади.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА