“Бунёдобод” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси ғолиб бўди
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри маҳаллалари ўртасида мини-футбол бўйича ”Маҳаллага – маҳалла“ турнири бўлиб ўтмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг амалга ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг Сергели туманида ўтган баҳсларда 41 та маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этди.
“Сергели ёшлар сити” спорт мажмуасида ўтган баҳсларда жами 410 нафар 14-15 ёшли йигитлар ғолиблик учун майдонга тушди. “Маҳаллага-маҳалла” турнирининг ушбу босқичида “Бунёдобод” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа “Сoca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” корхонаси ҳомийлигида ўтказилмоқда.