Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бундеслига: “Бавария” бугун ўз юришини бошлайди
15:41 / 2025-08-22

Европа қитъасида ўтган ҳафта футбол бўйича Англия, Испания ва Франция чемпионати старт олган эди. Бугун Германия Бундеслигаси ва эртага Италия А сериясида илк тур учрашувлари старт олади. Шунингдек, юқоридаги мамлакат биринчиликларининг иккинчи тур беллашувлари бошланади.

Бугун, Ўзбекистон вақти билан соат 23:30 да Бундеслиганинг биринчи турини амалдаги чемпион “Бавария” ўз уйида “РБ Лейпциг” жамоасига қарши ўйин билан бошлаб беради.

Шунингдек, эртага 23 август куни "Байер Леверкузен" – "Хоффенхайм",  "Унион Берлин" – "Штутгарт", "Фрайбург" – "Аугсбург",  "Хайденхайм" – "Вольфсбург",  "Айнтрахт Франкфурт" – "Вердер Бремен" ва "Санкт-Паули" – "Боруссия Дортмунд" жамоалари ўртасидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Турни 24 август куни "Майнц" – "Кёльн" ва " Боруссия М " – "Гамбург" учрашуви якунлаб беради.

Бугун, Франция чемпионатининг 2-тури "ПСЖ" – "Анже" учрашуви билан бошланади. Ўйин Париж шаҳрида 23:45 да старт олади. Эртага эса "Марсель" – "Париж" ФК ва "Ницца" – "Осер" клублари ўзаро рақобатлашса, "Лион" – "Мец", "Лорьян" – "Ренн", "Страсбург" – "Нант",  "Тулуза" – "Брест", "Гавр" – "Ланс" ва  "Лилль" – "Монако" ўртасидаги беллашувлар 24 август куни бўлиб ўтади.

Англия Премьер-лигасида иккинчи тур ўйинлари 23-24 август кунлари бўлиб ўтади. Ушбу турнинг марказий ўйинлари қаторида "Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” ва "Вест Хэм” – “Челси" учрашувлари катта қизиқиш билан томошо қилинади. Умид қиламизки, “МС” клубининг бу галги ўйинида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда майдонга тушади.  

Мазкур турда  "Борнмут" – "Вулверхэмптон", "Бёрнли" – "Сандерленд", "Брентфорд" – "Астон Вилла", "Арсенал" – "Лидс Юнайтед", "Кристал Пэлас" – "Ноттингем Форест", "Эвертон" – "Брайтон", "Фулхэм" – "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинлар ўтказилади.

Шунингдек, 23-26 август кунлари оралиғида Испания Ла лигасида иккинчи, Италия А сериясида биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА