«Бундан ҳеч қандай фойда кўрмаяпмиз» — «Макро» ниқоблар нега қиммат сотилаётганини изоҳлади
Бугун, сайтимизда дорихоналарда ниқоблар қиммат сотилишга йўл қўйилмаётгани, бироқ йирик савдо марказларидан бири бўлган «Макро» дўконларида 10 та ниқоб 34990 сўмдан сотилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Бугун, сайтимизда дорихоналарда ниқоблар қиммат сотилишга йўл қўйилмаётгани, бироқ йирик савдо марказларидан бири бўлган «Макро» дўконларида 10 та ниқоб 34990 сўмдан сотилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
«ТИББИЁТ НИҚОБЛАРИ: «Макро»да қиммат, дорихоналарда эса йўқ, нега?» номли мақолада дорихоналар эгаларининг эътирозлари олиб чиқилган эди. Улар ҳам худди «Макро» савдо маркази маъмурияти изоҳлагани каби ниқобларни дорихонагача қиммат етиб келаётганини айтишмоқда. Дорихоналар эгалари ҳам ниқоб сотиш ортидан бойиб кетишни кўзламаганларини билдиришди.

«Макро» савдо тармоғи мақолага қуйидагича муносабат билдирди:
«Макро» супермаркетлари тармоғи коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонда эълон қилинишига қадар ҳеч қачон «тиббий ниқобларни» етказиб бермаган ва сотувга қўймаган. Ушбу товар, шаҳарда ниқоблар танқислигини инобатга олган ҳолда, кўтарилган нархларда харид қилиб олинган.
«Макро» супермаркетлари тармоғи бундан ҳеч қандай фойда кўрмаяпти. Бу тармоғимиз томонидан давлатимиз фуқароларига қилинаётган пассив ёрдамдир.»
Эслатиб ўтамиз, Жиззах ва Фарғона вилоятларида айрим дорихоналар ва саховатпеша инсонлар аҳолига ниқобларни текинга тарқатмоқда.