Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бундан буён техник-иқтисодий асоси тасдиқланмаган бирорта лойиҳага қарз жалб қилишга йўл қўйилмайди
12:01 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда бугунги кунда халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларда қурилишни бошлашгача бўлган жараён ўзи узоқ вақт олаётгани қайд этилди.

Хусусан, техник-иқтисодий асос (ТИА) ишлаб чиқишга ўртача бир йил сарфланса, уни халқаро ташкилотлар талабига мослаштириш ва келишишга беш-олти ой кетмоқда.

ТИАси ишлаб чиқилмаган, аниқ ҳисоб-китоби йўқ лойиҳаларга ташқи қарз жалб қилиш ҳанузгача давом этмоқда.

Лойиҳа ҳужжатлари ва тендер шартлари пухта ишлаб чиқилмаслиги оқибатида пудратчиларни аниқлаш жараёнлари ҳам чўзилмоқда.

Бундан буён ТИАси тасдиқланмаган бирорта лойиҳага қарз жалб қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, ишлаб чиқилган ТИАни комплекс экспертиза қиладиган тизим йўқлиги танқид қилинди. Эндиликда лойиҳалар ТИАси ҳам мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Умуман, ҳар бир лойиҳа ва маблағлар натижадорлиги учун вазирлар шахсан жавобгар экани белгиланди.

 

ЎзА