Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди
11:38 / 2021-03-06

Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанли тадбир давом этмоқда.

Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  

Президентимиз бу борада энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган, вертикал тизим яратилаётганини, алоҳида таъкидлади.

-Хабарингиз бор, 26 февраль куни бўлиб ўтган видеоселекторда, ана шу тизим асосида амалга оширилган ишлар ва олдимизда турган режаларни, атрофлича муҳокама қилган эдик, -деди Президентимиз. -Ана шу муҳим вазифаларни амалга оширишда сиз, ҳурматли опа-сингилларимиз бундан буён ҳам фаол иштирок этасизлар, деб ишонаман.

Кейинги вақтда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти бошчилигида, республика ишчи гуруҳи тузилиб, барча ҳудудларда аёлларни  қийнаётган муаммолар аниқланди.  

Ушбу муаммолар бўйича манзилли иш олиб бориш учун, мутлақо янги тизим – “Аёллар дафтари” жорий этилди.  

Кейинги 3 ойда республика комиссияси томонидан ушбу “дафтар”га киритилган, 80 минг нафар  

хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланди.

Инқирозѓа қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, салкам 17 минг нафар хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилди.  

Биргина “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга, имтиёзли кредитлар берилди.  

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, қарийб 215 минг оилага, 6 триллион сўмдан зиёд  

кредит маблағлари ажратилди. 

Қарийб 55 минг нафар хотин-қизлар, тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди.  

“Беш муҳим ташаббус” доирасида, чекка-чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Уй-жой сотиб олиш учун, 1 минг 250 нафар опа-сингилларимизга, қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилди.

- Жорий йилда ҳам, ушбу хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни-кеча янги қарорни имзоладим,- деди давлатимиз раҳбари. -Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда. Бундан буён, Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди.

З.Жонибеков,ЎзА