English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булутларга ишонса бўладими?
10:50 / 2022-02-09

Замонавий технологияларни жорий қилиш кўплаб имкониятлар эшигини очиш билан бирга анча-мунча муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда.

 Уларнинг  энг кўзга кўринарлилари – шахсга  доир маълумотларнинг  чиқиб кетиши,  интеллектуал мулкнинг ўғирланиши ва бутун бошли  корхоналар фаолиятига безориларча зарба беришдир.  Хакерлар бу жиноятларни из қолдирмасдан,  масофадан туриб амалга оширади.

Кибержиноятларни  аниқлаш даражаси жуда пастлигича қолмоқда. Алоҳида хакерлар гуруҳлари йиллар  мобайнида фаолият юритишлари, ўз логотип ва услублари эга эга бўлиши мумкин.

Икки йил олдин хакерлар  маҳаллий давлат органлари ва ахборот-технологиялари компанияларининг ўнлаб сайтларини бузиб киришди. Улар бу веб-сайтларга ўз кодларини киритиб,  мамлакатда тақиқланган хорижий қимор ўйинлари идораларининг рекламасини эфирга узата бошлаганлар. Ҳатто IT-компаниялар ҳам буни дарҳол пайқаб, муаммони бартараф эта олмаганалар, давлат органлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
2021 йилда «Clone Security» гуруҳи хакерлари Сурхондарё вилояти ҳокимиятининг расмий веб-сайти, бир неча туман ҳокимиятларининг сайтларини  бузиб киришган. 
Биз  мустақил компаниялар томонидан бошқариладиган ва уларга тегишли бўлган,  булутли базадан кўп фойдаланамиз. Булутли тизимларни етказиб берувчилар  барча серверлар фаолиятининг ҳимояси ва узлуксизлигини таъминлаш, маълумотларни сақлаш  учун жавобгар ҳисобланади. 

Кўпчилик инсонлар ўз рақамли файлларини  булутли тизимда сақлашни афзал кўрадилар, чунки бу, файлларни диск ва флэшкалар ёки USB-дискларда сақлагандан кўра, анча хавфсиз саналанади.  Баъзилар қаттиқ дискда бўш жой чекланган бўлса, ёки исталган жойдан, исталган қурилмадан ўз файлларига киришни ҳоҳлашса, бу тизимлардан фойдаланадилар. Булутли омбор шунингдек, файллардан умумий фойдаланишни осонлаштиради, чунки  сиз файлларни тизимга юклайсиз ва улар шу заҳотиёқ томоша қилишга тайёр бўлади. 

Бугунги кунда кўплаб компаниялар, университетлар ва мактаблар  ўз маълумотларини  Google Drive каби булутли  хизматларда юклашмоқда,  кўпчилик фойдаланувчилар Dropbox, Box, Amazon Drive, Microsoft One Drive тизимларини қўллашмоқда. Аксарият фойдаланувчилар  ҳеч ким билан бўлишиш мумкин бўлмаган  муҳим маълумотларни шу ерга  юклашмоқда. Булар паспорт фотосуратлари, шартнома ва битимларнинг электрон нусхалари,  турли мулкка эгалик қилишга оид ҳужжатлар бўлиши мумкин. Ҳатто  шахсий фотосуратлар ҳам хакерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин. 

Булутли  тизимда сақланадиган маълумотлар  деярли ҳамма вақт шифрли  шаклда сақланади. Фойдаланувчилар  бу тизимда ўз маълумотларининг хавфсизлигини  ошириши мумкин бўлган  бир нечта оддий усуллар борлигини ёдда тутсалар бўлгани. 
Энг хавфсиз усул -  калитларни сақлашнинг  бир неча усулларини бирлаштиришдир. Бунинг учун маълумотларни булутли тизимга  юклашдан олдин, аввал уларни шахсий дастурий таъминотингиздан  фойдаланиб,  шифрланг. Сўнгра  кодли  файлни тизимга юкланг. Файлга яна кириш учун аввал  сервисга киринг, уни юклаб олинг ва шифрланг. Бундай ёндашув  маълумотларни ҳимоя қилиш билан бирга, қатор муамммоларни ҳам келтириб чиқаради.  Фойдаланувчи энди  булутли хизматнинг кўплаб  функцияларидан фойдалана олмайди. Умумий ҳужжатларни  реал вақтда таҳрир қилиш ва булутли файлларда қидирувни амалга ошириш имконсиз бўлади. 

Ҳимояланишнинг энг яхши усули – аутентификация қилинган шифрлардан фойдаланишдир. Бу усул нафақат  шифрланган файлни,  айни дамда фойдаланувчига  файл яратилганидан буён  ўзгартирилганини аниқлаш  имконини берадиган қўшимча мета маълумотларни ҳам сақлайди. Шахсий мамълумотларни ўғирлашнинг ҳар қандай тури  жиноят ҳисобланади. Айниқса, агар улар кейинчалик  фирибгарлик мақсадларида  фойдаланилса. Бундай ҳолатларда  жиноятчини  жазолаш қийин эмас. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қийин масала. Бу ҳам паспортлар ёки муҳим ҳужжатларнинг фотосуратларини булутли  хизматда  сақламасликнинг яна бир сабаби ҳисобланади. 
 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА.