Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булунғурлик Сафарбой бобо танлов ғолиби
23:22 / 2024-09-19

Самарқандда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган нуронийлар уч шарт бўйича маҳалласида “Бир нуроний  ўн ёшга масъул” тамойили асосида амалга ошираётган ишларини намойиш этди.  

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблиги  Булунғур тумани Гулзор маҳалласи нуронийси Сафарбой Алибоевга насиб этди ва у I даражали диплом, базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида, яъни 3 миллион 60 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, Сафарбой бобо кўрик-танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.  Нарпайлик Муаззам Турдиева иккинчи, нурободлик Тўхташ Суяров учинчи ўринни қўлга киритди. Уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 ва 5 баравари миқдорида пул мукофоти, эсдалик совғалари топширилди.  

– 70 билан юзлашиб, ҳаётнинг паст-баландини кўрдик, – дейди Сафарбой Алибоев. – Бугун нуронийларга ёшларнинг таълим-тарбияси ишониб топшириляпти. Кўряпмизки, ҳаётда орттирган тажрибамизни ёшларга ўргатиш ўз натижасини беряпти. Бугунги танлов ҳам биз нуронийлар учун ўзаро тажриба алмашиш, ёшлар тарбиясида нималарга эътибор қаратишимиз зарурлигини маслаҳатлашиб олиш учун қулай имконият бўлди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири