Булунғурлик энг ёши улуғ онахон сайловда овоз берди
Самарқанд вилояти Булунғур тумани Бешкуви маҳалласида яшовчи Рухсат момо Райимова 1913 йилда туғилган.
108 ёшли онахон 241-сайлов участкасида сайловчилар рўйхатида қайд этилган. Аммо участкага бора олмаслиги сабабли комиссия аъзолари Рухсат момонинг хонадонига келиб, Президент сайловида ўз танловини амалга ошириши учун имконият яратди.

Рухсат момо келини ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлардан бирига овоз бериб, сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлади.
Айни вақтда 92 нафар невара-чеваранинг момоси бўлган онахон юртимиздаги тинчлик барқарор бўлиши, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА