Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
2017 йил август ойидан буён Булунғур туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Астанов Самандар Мустафоқулович Булунғур тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА