French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳрида давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилади
12:58 / 2025-12-06

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳрида давлат муассасаси шаклида давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилади. 

Қарор билан Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланди.

Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри хокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

а) ушбу қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш; 

б) Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларига белгиланган тартибда: 

ушбу қарорда назарда тутилган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш; 

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг сўровига асосан тегишлича Булунғур, Сўх туманлари ва Тошкент шағри ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва ташкил этиладиган “яшил боғлар” ҳудудлари уларда суғориш тизимини яратиш, сақлаш, парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда бошқариш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминлаб бориш вазифаси юклатилган. 

ЎзА