Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булунғур ҳокими юздан ошган онахонларни йўқлади
08:54 / 2022-08-29

Самарқанд вилояти Булунғур туманининг Бешкуви маҳалласида яшовчи, 1913 йилда туғилган Рухсат момо нафақат Самарқанд вилояти, балки юртимизнинг энг ёши улуғ инсонларидан ҳисобланади. Туманнинг Гулобод маҳалласида эса 101 ёшли Тошбуви момо истиқомат қилади.

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Булунғур ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа доирасида туман ҳокими Самандар Астонов ва кенг жамоатчилик вакиллари ушбу табаррук онахонлар ва ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар парваришига муҳтож юртдошларимизнинг хонадонларига йўқлаб бориб, уларни байрам билан табриклади.

– Ҳали ҳам ёстиққа суянмайман, одамни дангаса қилади, – дейди Рухсат момо. – Болаларим қаршилик қилса-да келинларимга уй-рўзғор юмушларида ёрдамлашаман. Бекордан худо безор, деган гап бор. Инсон нима биландир банд бўлиши, меҳнат қилиб туриши керак. Бу аввало, одамнинг ўзига, саломатлигига фойда. Қолаверса, қимирлаган одамнинг рўзғорида барака бўлади. Кеча набираларим ҳовлидаги ёнғоқни қоққан экан, пўстлоғини ажратишга ёрдам бердим. Бармоқларимга машқ бўлди. Невара, эвараларим мендан, ота-онасидан ўрганади-да меҳнатсеварликни.

Тошбуви момо ҳам бугунги кунларга шукрона айтиб, туман раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

Онахонлар юртимиздаги тинчлик-осойишталик барқарор бўлишини тилаб дуога қўл очди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА