Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булоқбошилик ёш китобхонлар ғолиб бўлди
14:11 / 2023-06-01

Андижон шаҳридаги Ёшлар саройида “Зукко китобхон” танловининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Аҳоли, хусусан, ёшларнинг маънавиятини, китоб ўқишга бўлган қизиқишини, китобхонлик ва мутолаа маданиятини ошириш орқали уларнинг билим ҳамда тафаккурини бойитиш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида 74 нафар зукко китобхон иштирок этди.

– Вилоят миқёсида онлайн тест тартибида ёш китобхонлар ўртасида ўтказилган танловнинг қуйи босқичларида 625 нафар йигит-қиз қатнашди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Назирахон Убайдуллаева. – Энг юқори натижага эришган 74 нафар иштирокчи танловнинг вилоят босқичида туман, шаҳар жамоалари таркибида ўзларининг билим, иқтидор ва салоҳиятини намойиш этди. Қизғин ва муросасиз баҳслар, савол-жавоблар асосида ўтган танловнинг вилоят босқичи якуний натижаларига кўра, Булоқбоши тумани жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Пахтаобод тумани, учинчи ўрин эса Қўрғонтепа тумани ёш китобхонларига насиб этди.  

[gallery-12157]

Ташкилотчилар томонидан танловда ғолиб бўлган жамоа 6 миллион сўм, иккинчи ўринни олган жамоа 4,2 миллион сўм, учинчи ўринни олган жамоа 3 миллион сўм, шунингдек, барча иштирокчи жамоалар 300 минг сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.  

Ф.Убайдуллаев,  

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА