Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Булоқбошида бандликка кўмаклашиш маркази янги бинода иш бошлади
10:51 / 2021-04-09

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Андижон вилояти Булоқбоши тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги бино топширилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, ҳар бир фуқарога ўз касби ва мутахассислиги бўйича ишлаш имконияти, соҳа ходимларига қулай иш шароитлари яратиб беришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси” маблағлари ҳисобидан умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 400 миллион сўм бўлган Булоқбоши туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

– Туманимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада фуқароларга кўмак бериш борасида белгиланган ишлар олиб борилмоқда, – дейди Булоқбоши туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Элмурод Мирзахонов. – Қулай, барча шароитларга эга марказимизнинг янги биноси мазкур йўналишдаги ишлар, қолаверса, фаолиятимиз самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган марказнинг кўркам биноси зарур жиҳоз ва воситалар, ахборот коммуникация технологиялари билан тўла таъминланган бўлиб, бу ерда ишловчилар ва марказ хизматларидан фойдаланувчилар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

[gallery-1967]

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА