Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг олис ҳудудларида 12 та туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритмокда
17:45 / 2020-10-03

Бухоро вилояти Когон тумани Хўжаякшаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги Лоло маҳалла фуқаролар йиғинида туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади.


Бухоро вилояти Когон тумани Хўжаякшаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги Лоло маҳалла фуқаролар йиғинида туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

-Қишлоқ туман марказидан қарийиб 30 км олисда жойлашган, - дейди дейди Хўжаякшаба қишлоги оқсоқоли Саъдулла ота Бозоров. -Деҳқончилик ва чорвачилик орқали рўзғор тебратадиган хўжаякшабаликлар ҳа деганда туман марказига бораолмасдилар. Бир тарафдан масофа узоқлик қилса, бир тарафдан кундалик меҳнатдан вақт ажрата олишмасди. Филиалнинг очилиши нафақат биз каби кексаларни қолаверса, барча қишлоқ аҳлининг кўнглидаги иш бўлди.

Филиалларда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилган. Электрон рақамли имзо планшетидан тортиб китобхонлик бурчакларигача ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда фуқаролар филиалга борганда ўзларини бемалол туман давлат хизматлари маркзидаги каби ҳис этишлари мумкин.

Бугунги кунгача вилоятнинг олис ҳудудларида 10 та туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, янги очилган 2 та филиал билан уларнинг сони 12 тага етди.