Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухороликлар соғлом ҳаёт сари одимлади
12:25 / 2020-10-06

Бухорода “Соғлом ҳаёт сари қадам” акцияси доирасида юриш марафони ўтказилди.


Бухорода “Соғлом ҳаёт сари қадам” акцияси доирасида юриш марафони ўтказилди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган марафонда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Умаров бошчилигида секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, давлат органлари ва ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари, ҳарбийлар ва спортсевар аҳоли вакиллари иштирок этди.

photo_2020-10-06_12-14-28.jpg

photo_2020-10-06_12-14-37.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан тасдиқланган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 81-бандида фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, касалланиш даражасини, шу жумладан, юрак хасталигини камайтириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари қадам” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Шаҳриёров. – Ушбу лойиҳа асосида вилоятда жорий йилнинг 1-10 октябрь кунлари “Соғлом ҳаёт сари қадам” шиори остида ўн кунлик оммавий спорт тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Марафоннинг финиш чизиғига етиб келган соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари учун Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдонида тонгги бадантарбия машғулотлари дастури ҳам ташкил этилди.

photo_2020-10-06_12-14-29.jpg