Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги 16 та мактаб қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 87,6 млрд. сўм маблағ сарфланди
19:07 / 2020-10-10

Бинонинг замонавий кўриниш ва қулай имкониятларга эга бўлиши учун жами 2 миллиард 6 юз 28 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабат билан тантанали маросим булиб утди. Унда бошқарма жамоаси, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари катнашди.

Бухоро шаҳри марказидаги 5 қаватли бинода бошқарма ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун барча имкониятлар яратилган. Бинонинг замонавий кўриниш ва қулай имкониятларга эга бўлиши учун жами 2 миллиард 6 юз 28 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.

Қурилиш таъмирлаш ишларини “Наврўз Акмал Строй инвест” масъулияти чекланган жамият қурувчилари бунед этишди.

photo_2020-10-10_19-07-10.jpg

Тантанали тадбирда сўзга чикканлар давлат рахбари томонидан таълим-тарбия самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаетган ислохотларга алохида тўхталиб ўтишди. Мамлакатда ўз мавқеъига эга бўлган Бухоро таълимини янада юксак мақомга кўтариш йўлида олиб бораётган фаолият алохида тилга олинди.

Бинонинг рамзий лентаси кесилди. Тадбир иштирокчилари бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

-Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли барча соҳалар қатори таълим тизимига ҳам катта эътибор қаратилди, улкан ислоҳотлар амалга оширилди, - дейди бошқарма бошлиғи Дилфуза Мустафаева. 

photo_2020-10-10_19-06-52.jpg

-Ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, жаҳон майдонларида ўзбек номини муносиб ҳимоя қила оладиган ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялашдек буюк мақсадни юзага чиқариш йўлида улкан қадамлар ташланмокда. 

Вилоятда ҳам халқ таълими муассасаларида қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқитувчилар обрў-нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилди. 

Кейинги йилларда умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси мустаҳкамлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Қурилишлар сони деярли 50 фоизга, реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирланган мактаблар сони 25 фоизга, спорт заллари сони 20 фоизга ошди.

photo_2020-10-10_19-07-00.jpg

Жорий йилда вилоятда 2020 йил Инвестиция дастурига асосан жами 16 та мактабларда 87,6 млрд.сўмлик (3 та янги қурилиш, 7 та реконструкция ва 6 та капитал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Инқирозга қарши кураш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятдаги 6 та мактабни, шундан 1 та янги қурилиш, 5 та реконструкция қилиш белгиланган. Жамғарма ҳисобидан ушбу ишлар учун 40,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. 

Вилоят умумтаълим муассасаларини куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, қўлбола печларни замонавий энерго-тежамкор қозонларга алмаштириш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўн миллиард сўм маблағ ажратилди.

Маросимда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У. Шарифходжаев, вилоят ҳокими ўринбосари М. Ҳамроев, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировалар катнашди.