Бухорода йўқолган “тулпор“ Навоий вилояти ҳудудидан топилди
Бухоро вилояти Олот тумани Буюк Ипак йўли кўчасида яшовчи А.Қодировга тегишли бўлган “Нексия-3“ русумли автомашина олиб қочилгани ҳақидаги хабар Республикадаги барча постларни сергакликка чорлади.
Бухоро вилояти Олот тумани Буюк Ипак йўли кўчасида яшовчи А.Қодировга тегишли бўлган “Нексия-3“ русумли автомашина олиб қочилгани ҳақидаги хабар Республикадаги барча постларни сергакликка чорлади.
Бу воқеа жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат тунги 1:30 ларда содир этилган. Олот туман марказий деҳқон бозори атрофидан олиб қочилган “тулпор” орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Навоий вилоятида ушланган. Бу ҳақда Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қидирувда бўлган автоулов Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган автошохбекат ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан М-37 автомобиль йўлида аниқланиб, кузатув йўли билан белгиланган жойда тўхтатилган. Уни бошқариб келаётган “уддабурон“ ҳайдовчи автомашинани ташлаб, шудгор оралаб қочишга ҳаракат қилган. Лекин у ғойиб бўшнинг имконини топа олмади.
Мазкур ҳолат Кармана тумани ички ишлар бўлими тезкор тергов гуруҳи томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
***
Жорий йилнинг 19 январь куни тахминан соат 22:00 ларда “Самарқанд-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашина тегишли тартибда тўхтатилди.
Ушбу автоулов “Самарқанд” мунтазам йўл-патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор Қ.Эргашев ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинолог ходими, кичик сержант О.Жўраев томонидан ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатилган. Машина 1993 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган Ўктам Расулов ( материалдаги исм ва фамилиялар ўзгартирилган) бошқарувида бўлган.
Автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 1993 йил Ғиждувон туманида туғилган Муҳсин Жўраевни сержант О. Жўраев шубҳа туғилганлиги туфайли ўзига бириктирилган хизмат ити ёрдамида текширган.
Бу жараёнда унинг ёнидан қора полиэтилен пакетга ўралган 20 дона гугурт қутисига солинган ўткир ҳидли, яшил рангли ўтсимон модда борлиги аниқланган. Шубҳали модда далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиниб, туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига топширилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.